Линклар

Бангфурушликда айбланган икки тожик чегарачиси қамалди


Ортда қолган ҳафтада Хатлон вилоят суди Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегараларни қўриқлаш бошқарма ходими Маҳмадали Абдуллоевни 17 йилга ва мазкур идора зобити Садриддин Муродалиевни эса 12 йилга озодликда маҳрум этди.

Тергов жараёнида бу икки чегарачи афғонистонлик бангфурушдан 150 АҚШ доллари эвазига 4,5 кило гашиш сотиб олгани ўз тасдиғини топган.

Маълум қилинишича, улар жорий йил апрелида бу наркотик моддани пуллаётган пайтда қўлга олинганлар.

Расмий маълумотларга кўра, тугаб бораётган йил давомида Тожикистонда ноқонуний йўл билан мамлакатга келтирилган тахминан 3,5 тонна наркотик модда мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG