Линклар

Бишкекда "Ата-Журт"чилар намойиш бошлади


Бишкекда "Ата-Журт" партияси тарафдорлари мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари истеъфосини талаб қилмоқда.

Улар Қирғизистон парламенти биноси ёнида намойиш қилмоқда.

"Ата-Журт" партияси 10 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловида ғолиб чиққан эди.

Улар мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Душебаевни партия етакчиси Қамчибек Ташиевга уюштирилган суиқасдга алоқадорликда айблаб, истеъфо беришини талаб қилмоқда ва талаб бажарилмагунча, намойишни давом эттиришларидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG