Линклар

"Ата-журт" етакчиси Қамчибек Ташиевга суиқасд уюштирилди


Қирғизистонда 10 октябр кунги парламент сайловида ғолиб топилган "Ата-Журт" партияси етакчиси Қамчибек Ташиев ўзига нисбатан суиқасд уюштирилгани айтмоқда.

Унга кўра, шанба оқшомида унинг Бишкек яқинидаги уйига элликка яқин ёш йигит бостириб келган ва ичкарига киришга уринган.

Ташиевнинг сўзларига кўра, унинг қўриқчилари ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлган ва ҳужумчилардан бир нечасини қўлга олган. Партия етакчиси қўлга олинганлар ёнидан қурол ҳамда хавфсизлик хизмати ходими, деган гувоҳнома топилганини айтмоқда.

Қамчибек Ташиев ушбу ҳужум натижасида ўзига енгил тан жароҳати етганини ҳам айтди.
XS
SM
MD
LG