Линклар

Петербургда табиат ҳимоячилари намойишга чиқди


Россиялик табиат ҳимоячилари Табиат муҳофазаси йўлида умумроссия намойишлари доирасида бугун Санкт-Петербург шаҳрига йиғилмоқда.

Тадбир иштирокчилари Байкал кўли, Утриш қўриқхонаси ва Химки ўрмонининг сақланиб қолишини талаб қилмоқда.

Айни пайтда экологлар Петербург шаҳри табиати ҳамда маданий-тарихий ландшафтини ҳам ўзгартирмаслик тарафдори.

Худди шундай намойишлар жума куни Москва шаҳрида ҳам ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG