Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:30

Неапол кўчаларида икки тоннадан ортиқ ахлат йиғилди


Европа Иттифоқи Италиядаги Неапол шаҳри маъмурларидан кўчаларда тонналаб йиғилган ахлатни йўқотишни талаб қилмоқда.

Аҳоли шаҳардаги ахлатхоналарнинг ўрни ўзгартирилишини талаб қилиб келади.

Шаҳар маъмурияти Везувио миллий боғи ёнидан яна янги ахлатхона қуриш режасини эълон қилганидан сўнг эса бир ҳафтадан буён шаҳар аҳолиси бунга қатъий норозилик билдирмоқда.

Оқибатда шаҳар кўчаларида 2 тоннадан ортиқ чиқинди йиғилиб қолди.

Европа Иттифоқи бу муаммони ҳал қилмас экан, шаҳар маъмуриятини жаримага тортилишидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG