Линклар

logo-print

Баҳрайн расмийлари парламент сайлови ҳаққоний ўтганини таъкидлади


Баҳрайн Сайлов комиссияси парламент сайловида сайловчилар иштироки 67 фоизни ташкил қилгании маълум қилди.

Бу сайловлар мамлакатдаги йирик сунний ва шиа етакчилари ўртасидаги бир ойлик можародан сўнг ўтказилди.

Баъзи шиа гуруҳлари етакчилари сайлов чоғида сохтакорликлар бўлишини айтиб, унга бойкот эълон қилган эди. Сайловдан сўнг улар юзлаб сайловчиларнинг овозлари ноқонуний бўлганини даъво қилмоқда.

Аммо Баҳрайн Адлия вазири шайх Холид бин Али ал-Ҳалифа сайлов чоғида жуда оз сонли қонунбузарликлар қайд этилгани ва сайлов умумият-ла ҳаққоний бўлгани хусусида баёнот берди.

Шанба куни баҳрайнликлар мамлакат парламентининг 40 ўринли қуйи палатаси учун 127 номзодга овоз берди.
XS
SM
MD
LG