Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:12

Вабо эпидемияси Ҳаитининг аҳоли зич пойтахтига етиб келди


Ҳаитида 220 кишининг ҳаётига зомин бўлган вабо эпидемияси мамлакатнинг аҳоли зич бўлган пойтахти Порт-о-Прэнс шаҳрига ҳам етиб келди.

БМТнинг “Pan American” соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакат расмийлари шаҳарда вабони юқтирган беморлар аниқлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаганини маълум қилди.

Аммо беморлар сонига оид маълумотлар ҳали ошкор қилингани йўқ.

Вабо эпидемияси мамлакатда даҳшатли ер силкиниши содир бўлганидан 9 ой ўтиб қулоч ёя бошлади. Турли халқаро гуманитар ташкилотларнинг тинимсиз саъй-ҳаракатларига қарамасдан, эндиликда нажот излаб пойтахт теварагига йиғилган минглаб одамга вабо иллати хавф солмоқда.
XS
SM
MD
LG