Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:44

Баҳрайндаги парламент сайловида шиалар партияси ғолиб чиқди


Баҳрайндаги парламент сайловида шиалар мухолиф гуруҳи кўпчилик ўринни эгаллаб ғалаба қозонди.

Бу ҳақда маълум қилган Баҳрайн Сайлов комиссияси масъулларига кўра, Исломий-миллий битим иттифоқи партияси кўрсатган 18 номзоднинг ҳаммаси сайланган.

Шу билан Баҳрайн парламентининг 40 ўринли қўйи палатасида кўпчилик ўринни Шиалар гуруҳи эгаллади.

Шиалар жамоаси эса мамлакатда кўпчиликни ташкил этади ва шу вақтга қадар қуйи палатада сунний жамоалар етакчилари кўпчиликни ташкил этгани мамлакат шиалари норозиликларига сабаб бўлиб келган эди.
XS
SM
MD
LG