Линклар

Ўзбекистонда суғурта фаолиятига оид қонунчилик ўзгаради


Ўзбекистон парламенти мамлакатдаги суғурта бозори истиқболларини муҳокама қилди.

Бу ҳақда “Регнум” агентлиги берган хабарга кўра, мамлакат қонунчилари “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритишга ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзгартишлар асосида 2011-2015 йилларга мўлжалланган янги дастур ишлаб чиқилиши режаланган.

Аммо қонунга киритилажак ўзгартишлар ва янги дастур мазмунига оид маълумотлар берилгани йўқ.

Ҳозирда Ўзбекистонда 33 та суғурта компанияси фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG