Линклар

Ўзбекистон давлат балансида 226 та нефт ва газ манбаси бор


“Регнум” ахборот агентлигининг Ўзбекистон расмийсига таянган ҳолда хабар қилишича, 226 манбадан 177 тасида газ, 118 тасида нефт ва 138 тасида эса конденсат заҳиралари борлиги аниқланган.

Расмий маълумотларга кўра, бу манбалар Фарғона, Сурхондарё, Ҳисор, Бухоро-Хива ва Устюрт минтақаларида жойлашган. Шунингдек, Хоразм ва Сирдарё вилоятларидаги газ ва нефт борлиги тахмин қилинган янги манбалар ҳам аниқлангани айтилмоқда.

Агентлик хабарига кўра, ҳозир Ўзбекистонда сармоя киритиш учун қайд этилган жами 47 та коннинг 26 тасида хориж компаниялари ишламоқда. Иккитасида эса “Ўзбекнефтгаз” холдинг компанияси хориж компаниялари билан ҳамкорликда ишлаяпти. Яна олтитаси бўйича эса хорижий ширкатлар билан музокаралар бормоқда.
XS
SM
MD
LG