Линклар

Ироқ Олий суди парламентни ишини давом эттиришга ҳукм қилди


Ироқ Олий суди 7 ойлик тортишувдан сўнг Ироқ ҳукумати ўз ишини давом эттириши тўғрисида ҳукм чиқарди.

Ироқ Олий федерал суди парламент ишининг тўхтатилганини конституцияга зид баҳолаб, қонунчиларни иш фаолиятига қайтишга ҳукм қилди.

Шунингдек, Олий суд мамлакат парламенти аъзоларини раис ва раиснинг икки ўринбосарини тайинлашга ҳам чақирди.

Ироқ парламентидаги 325 депутат шу йил 7 март куни бўлган сайловлардан кейин фақат бир марта йиғилган ва сиёсий партиялар бош вазирни тайинлаш масаласида бир қарорга кела олмагани боис парламент ишини тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG