Линклар

ЕИ ноқонуний миграцияга қарши курашда Грецияга ёрдам беради


Европа Иттифоқи ноқонуний миграцияга қарши курашда кўмак кўрсатсин учун мутахассислар гуруҳини Грецияга юбормоқда.

Frontex гуруҳи Грецияга Туркиядан кириб келаётган ноқонуний мигрантларга қарши курашда ёрдам кўрсатиш учун Афина илтимосига кўра боради. Бу ҳақда якшанба куни Европа комиссияси баёнот тарқатди.

Еврокомиссиянинг ички сиёсат масалалари мутасаддиси Сесилия Малмстрёмнинг айтишича, ноқонуний мигрантларнинг Грецияга оқими шу қадар кучайганки, бу давлат мазкур муаммо билан ёлғиз курашишга ожизлик қилиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG