Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:58

Вашингтон Пекин билан молия масалаларини муҳокама қилди


АҚШ Молия вазири Тимоти Гартнер якшанба куни Пекинда Хитой ҳукумати раиси ўринбосари Ван Цишан билан сўзлашувлар ўтказди.

Учрашув тўғрисидаги расмий маълумотномада музокаралар мавзуи тўғрисида ҳеч нарса айтилмаган. Бироқ томонлар ўртасида АҚШ ва Хитойнинг молия сиёсатига ёндошувларидаги тафовутлар муҳокама қилиниши кутилаётган эди.

Хитойга сафари арафасида Тимоти Гартнер Пекин ўз валютаси курсини кўтаради, деб ўйлаши тўғрисида баёнот берган эди. Вашингтон фикрича, Пекин ўз валютаси қадрини атайлаб паст ушлаб турибдики, бу ҳолат Хитойнинг савдо ҳамкорларига зиён келтирмоқда.

Ўз навбатида Пекин ҳам Вашингтонни доллар қадрини атайлаб паст ушлаб турганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG