Линклар

Исроил Яқин Шарқ католик руҳонийларини айблади


Исроил Яқин Шарқ мамлакатлари католик руҳонийларининг учрашувида қилинган чиқишларни яҳудийлар давлатига қарши амалга оширилган "сиёсий хуруж", деб атади.

Исроил ташқи ишлар вазири муовини Дани Аялон ўз баёнотида учрашувда кўпчиликни Исроилга қарши бўлганлар ташкил қилди, деди.

Рим католик черкови синоди йиғилишида иштирок этиш учун Ватиканга келган Яқин Шарқ мамлакатлари католик руҳонийлари халқаро ҳамжамиятни арабларга тегишли ҳудудлар оккупациясини тўхтатишни Исроилдан талаб қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG