Линклар

Эверестда бир неча алпинист изланмоқда


Ҳимолай тоғларида (Непал ҳудудида) дунёнинг энг баланд чўққиси – Эверестга 19 марта чиқиб тушган маҳаллий алпинист Чуанг Нима йўқолиб қолди.

Непалдаги алпинистлар маркази хабар қилишича, Чуанг Нима етакчилигида алпинистлар шанба куни етиб борган 7 минг метр баландликда қор кўчган.

Агар воқеа юз берган жойда об-ҳаво яхшиланса, душанба куни излов давом этади.

Хабарларга қараганда, 43 га кирган Чуанг Нима дунёдаги энг тажрибали алпинистлардан биридир. Агар у яна бир марта Эверестга чиқиб тушса, ҳамюрти Аппа Шерпа ўрнатган рекордга етган бўлар эди.

Шерпа Эверестни 20 марта забт этган.
XS
SM
MD
LG