Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:49

Покистонда сўфийлар қадамжосига ҳужум уюштирилди


Покистонда сўфийларнинг машҳур қадамжосига уюштирилган ҳужум оқибатида 6 одам ўлдирилди, бир нечаси жароҳатланди.

Панжоб вилоятида жойлашган бу зиёратгоҳ яқинига қўйиб кетилган мотоцикл портлатиб юборилди.

12 асрларда яшаб ўтган Бобо Фарид авлиё шаънига қурилган мақбаранинг ўзига зарар етмагани хабар қилинмоқда.

Ҳозирча бу портлаш учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ. Октябр ойи аввалида Карачи ва Лаҳор шаҳарларидаги зиёратгоҳларга ҳам ҳужум уюштирилган эди.

Покистонда сўфийлик йўлини тутган мусулмонлар қадамжоларига Толиблар томонидан кўп бор ҳужумлар уюштирилгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG