Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:45

Ҳаити расмийлари вабо эпидемияси тўхтаётганига умид қилмоқда


Ҳаити расмийлари вабодан нобуд бўлган фуқаролар сони 250 кишидан ортганини маълум қилди.

Касалланганлар сони эса 3000 кишидан ортган. Кечагина бу рақам 2600 нафар экани айтилган эди.

Айни пайтда расмийлар нобуд бўлаётганлар сони аввалги кунларга нисбатан камайиб бораётгани балки бу эпидемия кенгайишдан тўхтатиб қолинаётганидан даракдир, дея умид билдирмоқда.

Мамлакатнинг аҳоли зич бўлган пойтахтида эса камида 5 касалланган одам аниқланган. Аммо, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу кишилардан уч нафари шаҳарга бошқа жойлардан келганини айтмоқда.

Ҳаити Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Габриел Тимоте якшанба кунги матбуот анжуманида вазиятни шундай изоҳлади:

“Ўтган тун соат 5 даги маълумотларга кўра, энг кўп зарарланган ҳудулар қуйи Артибонит ва Марказий Плато минтақаларидир. Касалликка чалинганлар умумий сони 3 минг 15 нафар, нобуд бўлганлар сони эса 253 нафар”, деди Ҳаити Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.

Эслатамиз, Ҳаитида шу йил январ ойида кучли ер силкиниши содир бўлган ва мамлакат инфратузилмаси тўлиқ ишдан чиққани боис юз минглаб одам ўта оғир, сувсиз шароитда кун кўрмоқда.

Бу ҳолда бемор қаровсиз қолса, вабо туфайли бир неча соатлар ичида оламдан ўтиши мумкин.
XS
SM
MD
LG