Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:06

Қозоғистон президентининг Белгияга сафари бошланди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Белгия қироллигига икки кунлик расмий ташрифи бошланди.

Ташрифи давомида Назарбоев Белгия қироли Алберт II ҳамда Бош вазири Ив Летерм билан учрашади.

Шунингдек, унинг Европа Кенгаши президенти Ҳерман Ван Ромпее, Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозо, Европа Парламенти раиси Ержи Бузек ва НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан музокаралари режалаштирилган.

Музокаралар чоғида Қозоғистон ва Белгия, Қозоғистон ва НАТО ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилиши ва музокалар сўнггида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG