Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:50

Россияда КХШТ ҳарбий машқлари бошланди


25 октябр куни Россиянинг Челябинск вилоятида КХШТ Тезкор коллектив кучларининг “Ўзаро ҳамкорлик- 2010” машқлари бошланди.

"28 октябргача “Чебаркўл” полигонида давом этадиган бу машқларда 1700 аскар ва 270 дона ҳарбий техника иштирок этиши режалаштирилган", дея хабар қилди КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов.

Россия ҳудудида биринчи маротаба ўтказилаётган бу машқларда Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳарбий қисмлари ҳамда белоруссиялик кузатувчилар иштирок этади ва бундан асосий мақсад - минтақавий ҳарбий можароларни бартараф этишга тайёргарликдир.

Аммо, Ўзбекистон Қуролли Кучлари бу сафар ҳам машқларда иштирок этмаётир.
XS
SM
MD
LG