Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:42

Карзай ўз маъмурияти хориждан пул олишини тасдиқлади


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ўз маъмурияти раҳбари Эрондан нақд пул олганини тан олар экан, бу пул шаффоф тарзда, расмий ёрдам ўлароқ олинганини таъкидлади.

Куни кеча New York Times нашри Афғонистон президенти маъмурияти раҳбари, муқаддам Афғонистоннинг Эрондаги собиқ элчиси бўлган Умар Доудзай Эрондан катта миқдорда нақд пул олгани ҳақида ёзган эди. Нашр тахминича, афғон расмийсига пул бериш билан Теҳрон Доудзайни сотиб олиш ва шу билан Афғонистондаги позициясини мустаҳкамлашни ният қилган ва бунда гап миллионлаб доллар устида бормоқда.

Бунга жавобан баёнот берган Ҳамид Карзай ўз маъмурияти расмийлари ҳар йили Эрондан 700- 975 минг АҚШ доллари миқдорида пул олиши ва бу расман, президент маъмурияти сарф-xаражатлари учун ишлатилишини айтди.

Кобулда берган матбуот анжуманида сўзлаган Карзай яна бир қанча “дўст” давлатлар унинг маъмурияти xаражатлари учун ёрдам тариқасида пул бериб туришини ҳам қўшимча қилиб ўтди.
XS
SM
MD
LG