Линклар

logo-print

Москва судида миллатчиларга умрбод қамоқ жазоси сўралди


Москва шаҳар судида миллий адоват асосида содир этилган бир неча даҳшатли қотилликда айбланган москвалик Василий Кривец ва ростовлик Дмитрий Уфимцевлар устидан эшитув жараёнлари якунига етди.

Кривец ва Уфимцев бошчилигида бир гуруҳ жиноятчи 2007 йилнинг октябр ойидан 2008 йилнинг май ойига қадар миллий адоват асосида 15 нафар хориж фуқароси, хусусан, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия ва Россия фуқароларини ўлдирганликда айбланган.

“Прокурор Кривецга умрбод ва Уфимцевга 23 йил қамоқ жазосини тайинлашни сўради. Мазкур иш юзасидан суднинг якуний қарори 28 октябр куни эълон қилинади,” дея хабар қилди Москва шаҳар суди расмий вакили Анна Усачёва.
XS
SM
MD
LG