Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:20

ЕИ: Қозоғистон МО да ҳал қилувчи рол ўйнайди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Белгия қироллигига икки кунлик расмий ташрифи бошланди.

Брюсселда Европа Кенгаши президенти Ҳерман Ван Ромпее билан учрашган президент Назарбоев ўзаро мулоқотларни жуда самарали, деб баҳолар экан, бунда иккитомонлама алоқалар, минтақавий хавфсизлик, Афғонистон ва Эронга оид масалалар муҳокама қилинганини айтди.

Европа Кенгаши президенти эса Марказий Осиё билан алоқаларда Қозоғистон муҳим аҳамиятга эга эканини урғулади.

“Биз бугун Марказий Осиёдаги минтақавий масалалар ва асосий муаммоларни ҳам муҳокама қилдик. Биз Марказий Осиё билан алоқаларини кучайтириш ва чуқурлаштириш устида ишлаяпмиз ҳамда Қозоғистон бу минтақада ҳал қилувчи рол ўйнайди”, деди Европа Кенгаши президенти.

Қозоғистон президентининг Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозо, Европа Парламенти раиси Ержи Бузек ва НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан ҳам музокаралари режалаштирилган.

Музокаралар чоғида Қозоғистон ва Белгия, Қозоғистон ва НАТО ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилиши ва музокалар сўнггида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG