Линклар

"Ата-Журт" тарафдорлари намойишларини тўхтатди


24 октябр куни Бишкекда Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Душебаев истеъфосини сўраб, намойишга чиққан “Ата-Журт” партияси тарафдорлари намойишларини тўхтатди.

Партия етакчиларидан бири Садир Жапаров бугун йиғилган 2 мингга яқин оломон олдида чиқиш қилиб, Ташиевга нисбатан сиуқасд юзасидан Ҳарбий прокуратура тергов бошлаганини айтди ва уларни тарқалишга ундади.

“Ата-Журт”чилар агар тергов ҳаққоний бўлмаса, 27 октябрдан намойишларни яна давом эттириш ниятини маълум қилиб, тарқалди.

Аммо, бугун бу ҳақда баёнот берган Кенешбек Душебаев 23 октябр куни Ташиев уйида бўлган воқеани буткул бошқача изоҳлаб, аслида Ташиевнинг қўриқчилари Миллий хавфсизлик хизмати ходимларига туҳмат қилаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG