Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:27

Грузияда "Ўроқ ва болға" қонундан ташқарида бўлади


Грузия парламенти "Озодлик хартияси" қонун лойиҳаси муҳокамасини бошламоқда.

Агар мазкур қонун қабул қилингудай бўлса, собиқ Давлат хавфсизлик хизмати (КГБ) ҳамда собиқ Грузия Коммунистик партияси ва комсомоли Марказий қўмиталари аъзоларининг масъул лавозимларни эгаллашларига рухсат берилмайдиган бўлади.

Бундан ташқари, "Озодлик хартияси" қонунига биноан мамлакатда қизил юлдуз, ўроқ ва болға сингари Совет даври рамзларидан фойдаланиш тақиқланади.
XS
SM
MD
LG