Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:50

Чехия кубалик диссидентга бошпана беради


Чехия яқинда қамоқдан озод қилинган бир кубалик ва унинг оиласига бошпана берадиган бўлди.

Кубалик юрист Роландо Хименес Посад 2003 йили инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғуллангани ва мамлакат коммунистик раҳбарияти олиб бораётган сиёсатга қарши норозилик чиқишлари учун қамалган эди.

Куба маъмурлари яқинда Посадни бошқа 52 сиёсий маҳбус қаторида қамоқдан озод қилган ва улар католик черкови ёрдамида Испанияга кўчирилган эди.

Кубалик сиёсий маҳбусларга Испаниядан ташқари АҚШ ва Чили сиёсий бошпана беришга тайёр эканлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG