Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:09

Белоруслик амалдорлар Европага яна бир йил боролмайди


Европа Иттифоқи душанба кунги қарори билан Белоруснинг Аляксандер Лукашенка етакчилигидаги бир қатор юқори лавозимли расмийларига нисбатан аввал жорий этилган виза чекловини яна бир йилга узайтирди.

Чеклов келаси йилнинг 31 октябригача ўз кучида бўлади.

Белорус Ташқи ишлар вазирлиги виза чекловининг тўла олиб ташланмаганидан таассуф билдирди ва айни пайтда Европа Иттифоқининг Минск билан мулоқотни давом эттириш нияти борлигини олқишлади.

Белоруслик юқори лавозимли амалдорларга виза чеклови бу мамлакатда 2006 йили ўтказилган президент сайлови пайтида инсон ҳуқуқлари ҳамда демократик принциплар қўпол бузилгани учун жорий этилган эди.
XS
SM
MD
LG