Линклар

logo-print

Нидерландия Афғонистонда ўз фуқароси ўғирлаб кетилгани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади


Нидерландия ҳукумати Афғонистонда ўз фуқароси ҳамда унинг афғон ҳайдовчиси ўғирлаб кетилгани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади.

Халқаро гуманитар ташкилотда ишлаётган нидерландиялик ва унинг ҳайдовчиси душанба куни Афғонистон шимолидаги Таҳор вилоятида йўқолди. Полиция маълумотларига кўра, уларни номаълум қуролли шахслар ўғирлаб кетган.

Нидерландиялик хизмат қилаётган ташкилот номи, унинг ҳамда ҳайдовчининг исмлари маълум қилинмаяпти.

Ўғирлик учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG