Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:41

Ироқ халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради


Ироқ сўнгги 20 йил давомида мамлакат ҳудудида ўрнатилган тақрибан 20 миллионта минани зарарсизлантиришда кўмак кўрсатишни сўраб халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди.

Ироқ бош вазири Нури ал-Маликийнинг бу чақириғини кеча Бағдодда миналарни зарарсизлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуман минбаридан янгради.

Ироқ бош вазирига кўра, миналарни зарарсизлантириш миналар ўрнатилган майдонлар харитаси йўқлиги туфайли қийин кечмоқда.

Миналар мамлакатнинг турли минтақаларида, 1980-88 йиллари давом этган Ироқ-Эрон уруши, Қувайт билан 1991 йили бўлиб ўтган можаро ҳамда 2003 йили халқаро коалиция кучлари бостириб кирганида ўрнатилган эди.

БМТ маълумотларига кўра, 1991 йилдан бери тахминан 8 минг ироқлик, шу жумладан, 2 минг бола минага дуч келиб, ё нобуд бўлган ёки жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG