Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:59

АҚШ Эроннинг нияти холислигига шубҳа билдирди


АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроулига кўра, Вашингтон афғонистонликлар ўз келажагини қўшниларининг салбий таъсиридан холис бир шароитда белгилашлари ўта муҳим, деган фикрда.
АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроулига кўра, Вашингтон афғонистонликлар ўз келажагини қўшниларининг салбий таъсиридан холис бир шароитда белгилашлари ўта муҳим, деган фикрда.

АҚШ Давлат департаменти Афғонистон раҳбариятининг Эрондан молиявий маблағ олгани тўғрисидаги хабарни шарҳлар экан, Теҳрон "ўзининг қўшнилари билан муносабатларда вазиятни беқарорлаштиришга уриниб келган"ини эслаб, унинг холис ният билан ёрдам кўрсатаётганига шубҳа билдирди.

- Биз Эроннинг Афғонистонга молиявий ёрдам кўрсатишга ҳам, Афғонистоннинг бундай ёрдамни олишга ҳам ҳақлари борлигига шубҳа қилмаймиз. Бироқ, фикримизча, афғонистонликлар ўз келажакларини қўшниларининг салбий таъсиридан холис бир шароитда белгилашлари ўта муҳимдир, - деди бунга муносабат билдирган АҚШ Давлат департаменти вакили Филип Кроули.

Душанба куни Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ўз маъмурияти раҳбари Эрондан нақд пул олганини тан олган эди.

Куни кеча New York Times нашри Афғонистон президенти маъмурияти раҳбари, муқаддам Афғонистоннинг Эрондаги собиқ элчиси бўлган Умар Доудзай Эрондан катта миқдорда нақд пул олгани ҳақида ёзган эди. Нашр тахминича, афғон расмийсига пул бериш билан Теҳрон Доудзайни сотиб олиш ва шу билан Афғонистондаги позициясини мустаҳкамлашни ният қилган ва бунда гап миллионлаб доллар устида бормоқда.

Бунга жавобан баёнот берган Ҳамид Карзай ўз маъмурияти расмийлари ҳар йили Эрондан 700- 975 минг АҚШ доллари миқдорида пул олиши ва бу расман, президент маъмурияти сарф-xаражатлари учун ишлатилишини айтди.

Кобулда берган матбуот анжуманида сўзлаган Карзай яна бир қанча “дўст” давлатлар унинг маъмурияти xаражатлари учун ёрдам тариқасида пул бериб туришини ҳам қўшимча қилиб ўтди.
XS
SM
MD
LG