Линклар

logo-print

ЕИ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволидан қониқмаяпти


Кейинги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида ижобий ўзгаришлар рўй бераётганини эътироф этиб келган ЕИ ўз фикрини қайта кўриб чиқаётган кўринади.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида ижобий ўзгаришлар рўй бераётганини эътироф этиб келган ЕИ ўз фикрини қайта кўриб чиқаётган кўринади.

Европа Иттифоқи кенгаши Ўзбекистонда демократик тамоиллар, қонун устиворлиги ва ЕИ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг ҳозирги аҳволи борасида чиқарган хулосасида расмий Тошкентни инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлида самарали чораларни кўришга чақирди.


Европа Иттифоқи кенгаши Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига баҳо берар экан, бу борада ҳали ҳам талай ишлар амалга оширилиши лозимлигини баён қилди.

Кенгаш Ўзбекистонда демократик тамоиллар, қонун устиворлиги ва ЕИ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг ҳозирги аҳволи борасида чиқарган хулосасида расмий Тошкентни инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлида самарали чораларни кўришга чақирди.

Шу билан бирга Европа Иттифоқи кенгаши июн ойида Қирғизистон жанубида юзага келган гуманитар бўхронни бартараф этиш йўлида Ўзбекистон томонидан кўрилган чораларни юқори баҳолади.

Кенгаш Ўзбекистонни Қирғизстон ва минтақадаги бошқа давлатлар билан қўшничилик алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш билан минтақавий барқарорликка ҳисса қўшишга чақирди.

Европа Иттифоқи кенгаши ўз хулосасида Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари соҳасида ўсишга эришиш йўлида қилиши керак бўлган чораларни ҳам эслатди, жумладан Ўзбекистонни қамоқдаги барча ҳуқуқ фаоллари ва виждон махбусларини озод этиш, ноҳукумат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг мамлакатда фаолият олиб боришига руҳсат бериш, БМТнинг барча махсус маърузачилари билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга чақирди.

Ўз навбатида Кенгаш Ўзбекистонда Санжар Умаровнинг озод этилиши ҳамда расмий Тошкентнинг Европа Иттифоқи билан суд ислоҳотлари соҳасидаги ҳамкорлигини олқишлади.

Шунингдек, Кенгаш Ўзбекистондаги вазиятни яқиндан кузатиб бориши ва инсон ҳуқуқлари соҳасини яхшилаш учун Тошкент ҳукуматига лозим кўмакни беришини билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG