Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:19

Францияда пенсия ислоҳотларига қарши яна намойишалар кутиляпти


Бугун Франциянинг қатор шаҳарларида талабалар ҳукуматнинг пенсия ислоҳотларига қарши норозилик намойишларини ўтказиш ниятида. Намойишларнинг энг йириги пайшанба кунига белгиланган.

Францияда пенсия ёшини 60 ёшдан 62 ёшга кўтариш тўғрисида ҳукумат тайёрлаган янги қонуннинг чоршанба куни мамлакат парламентида тасдиқланиши кутиляпти.

Аввалроқ ҳукуматининг бу режасига қарши Франциядаги ёнилғи тарқатадиган кўпчилик корхона ходимлари иш ташлагани боис мамлакатда ёқилғи тақчиллиги юзага келган эди.

Айни пайтда мамлакатдаги 12та нефтни қайта ишлаш корхонасининг учтасида ходимлар иш ташлашни тўхтатганлар.
XS
SM
MD
LG