Линклар

Футбол бўйича бу йилги жаҳон чемпионати ўйинлари натижаларини олдидан тўғри башорат қилиб берган Паул лақабли "фолбин" саккизоёқ оламдан ўтди. Германиянинг Оберҳаузен аквариуми қаҳрамони сешанбага ўтар кечаси жон берди.

Жанубий Африкада бўлиб ўтган чемпионат пайти Паул Германия терма жамоаси иштирокидаги барча олти ўйин натижаларини тўғри билиб берган эди. Чемпионатнинг финал ўйини натижаларини ҳам Паул тўғри аниқлаган.

Германия жамосининг мағлубияти билан якун топган ўша ўйин ортидан немис футбол ишқибозлари "фолбин" саккизоёқни қовуриб ейиш керак деб чиқишган бўлса, ғолиб Испания саккизоёқни қаҳрамон даражасига кўтарган эди.

Испаниядаги зоопарклардан бири "фолбин" саккизоёқни сотиб олиш учун Оберҳаузендаги "Sea life" аквариумига яхшигина пул ҳам таклиф қилганди.
XS
SM
MD
LG