Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолига паспорти янгилаб берилди


Елена Урлаева

Елена Урлаева

Пер Ангер номидаги мукофотга сазовор бўлган ва тақдирлаш маросимида қатнашиш учун Швецияга таклиф қилинган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянси раҳбари Елена Урлаева янги паспорт олиш билан боғлиқ овворагарчиликлар ортда қолгани, ички ишлар вазирлиги паспортини вақтида янгилаб беришганидан мамнунлигини айтди.

- Янги паспорт беришди, мукофотни олиш учун Швецияга энди ўз вақтида бора оламан деб умид қиляпман,- деди Елена Уралева.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Урлаева жума куни швед визасини тайёрлатиш учун Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига борганида у ерда унинг паспортини текшириб, виза саҳифалари тугагани сабаб уни алмаштиришни сўрашган эди.

Ички ишлар вазирлиги паспорт столида эса Урлаевага янги паспортни олиш анча вақт чўзилишини айтишган эди.

Таниқли швед дипломати Пер Ангер номидаги мукофотига Елена Урлаева Швеция ҳукумати томонидан унинг 2010 йилги Инсонпарварлик ва демократия ривожига қўшган ҳиссаси учун тавсия этилди.

Тақдирлаш маросими Стокҳольмда 11 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG