Линклар

Болалар Тожикистон пахта далаларида


Тожикистон Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишни расман тақиқлаган¸ аммо бу амалиëтга кўчганича йўқ.

Тожикистон Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатидан фойдаланишни расман тақиқлаган¸ аммо бу амалиëтга кўчганича йўқ.

Тожикистонда ëшу қари ҳар йил бўладиган пахта йиғим-теримига жалб қилинган. Ҳукумат расман болалар меҳнатини тақиқлаган бўлишига қарамасдан мактаб раҳбарияти ва расмийлар болаларнинг далада ишлатилишига кўз юмиб келишмоқда.

Пахта Марказий Осиë давлатлари учун асосий даромад манбаларидан бири бўлган ва Совет давридан қолган меросдир. Бу йил жаҳон бозорида пахта кескин қимматлашди, лекин бундан олинаëтган даромад фермерларгача етиб бормаяпти.

Аксар фермерлар каби ижарага олинган ерда ишлайдиган Мукаррама Дўстова далада олти ой тер тўкиб, атиги 25 сомони (тахминан 6 АҚШ доллари) ишлаган.

Фермерлик ишларини юритишда Мукаррама опанинг ягона ëрдамчиси бўлган 6 яшар қизи Фараҳноз ҳар кун пахта териб, онасига ҳосилни тезроқ йиғиштириб олишида ëрдам бераяпти.

Болалар меҳнатидан фойдаланилаëтгани боис жорий йил бошида Қўшма Штатлар Тожикистон ва қўшни Ўзбекистондан экспорт қилинадиган пахтага тақиқ жорий қилди. Лекин айни шу давлатлар пахтаси аксар ҳолларда учинчи давлатлар орқали жаҳон бозорига тушади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG