Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:36

Легатум Фаровонлик индекси: Ўзбекистон пастга шўнғимоқда


Легатум институтининг "Фаровонлик индекси" 110 мамлакат аҳолисининг турмушига баҳо берилган.
Легатум институтининг "Фаровонлик индекси" 110 мамлакат аҳолисининг турмушига баҳо берилган.

26 октябр куни маркази Лондонда жойлашган Легатум институти дунë давлатларидаги фаровонлик даражасига оид янги ҳисоботини эълон қилди. Дунë аҳолисининг қарийб 90 фоизи яшаëтган 110 давлат киритилган рўйхатда фаровонлик даражасига кўра, Ўзбекистон 76 поғонага қўйилди.


Жаҳонда ўзига хос ноëб тадқиқотлардан бири ҳисобланувчи Легатум Фаровонлик индекси тадқиқот доирасига киритилган мамлакатлардаги фаровонлик манзарасини саккиз кўрсаткичга қараб белгилайди.

Булар мамлакат иқтисодий аҳволи¸ хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш имконлари¸ бошқарув табиати¸ маориф ва таълим¸ соғлиқни сақлаш¸ хавфсизлик¸ хусусий эркинликлар ва одамлар ўртасидаги қариндош-уруғчилик¸ дўст-биродарлик муносабатлари аҳволи жамланмаси бўлган ижтимоий капиталдир.

Бундан тўрт йил аввал илк бора чоп этилган Легатум Фаровонлик индексига дастлаб 50 давлат киритилган бўлса¸ ҳисоботнинг 2010 йилги нашрига 110 давлат киритилган. Ўзбекистон ҳам 2008 йилдан бери Легатум Фаровонлик индексига қўшилган икки Марказий Осиë давлатидан биридир.

2008 йили Ўзбекистон ҳисоботга киритилган 104 давлат ичида фаровонлик индекси бўйича 80-ўринга¸ 2009 йилги ҳисоботда эса¸ 104 давлат ичида 92-поғонага қўйилган эди. Хўш¸ 26 октябр куни эълон қилинган янги Фаровонлик индексида Ўзбекистон қайси ўринни эгаллади. Бу саволга Озодлик меҳмони бўлган Легатум институти муҳаррирларидан бири Эшли Лениҳан жавоб берди.

Ashley Lenihan: Бу йил Ўзбекистон 110 давлат ичида 76 ўринга қўйилди. Бу эса¸ ўтган йилгига нисбатан 11 поғона пастлашдир. 2009 йилги ҳисоботимизда 104 давлат ичида Ўзбекистон 92 ўринга қўйилган эди. Аммо бу йил баҳолаш услубимиз ўзгарди ва ўтган йилги кўрсаткичларни қайта гуруҳлаганимизда¸ 2009 йилги вазият бўйича Ўзбекистон 65 ўринга қўйилди. Ўзбекистонни ўтган йилгига нисбатан 11 поғона пастга тортган асосий мезон¸ бу мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг ëмонлашганидир. Бир йил ичида Ўзбекистон иқтисодий кўрсаткич бўйича 39 поғона пастга шўнғиди ва 110 давлат рўйхатидан 108 ўринга тушди.

Озодлик: Ўзбекистон ҳукумати тақдим этаëтган ҳисобот ва баëнотларга қаралса¸ мамлакат иқтисоди жаҳондаги энг баланд¸ ҳайратомуз тезлик билан ўсиб бораëтган иқтисодлардандир. Аммо Ўзбекистондаги иқтисодий вазият 2010 йил давомида¸ сизнинг ҳисоб-китобингизга кўра¸ 2009 йилгига нисбатан 39 поғона пастлади. Сиз иқтисодий вазиятни қайси мезон ва омилларга кўра баҳолайсиз?

Jiehae Choi:
Мамлакат иқтисодини баҳолашда биз асосан тўрт мезонга асосланамиз. Биринчиси¸ макро-экономик кўрсаткичлар¸ сабаби мамлакат иқтисодининг қанчалик барқарорлиги кўпроқ шу кўрсаткичга боғлиқ.

Иккинчиси¸ биз келажакда иқтисодий ўсиш учун замин бор-йўқлини кўрсатувчи ишчи бошига тўғри келаëтган капитал¸ юқори технологиялар экспорти¸ бевосита хориж сармояси каби жиҳатларга қараймиз. Зотан¸ айни шулар мамлакат иқтисодининг узоқ муддатли ривожини таъминлайдиган омиллардир.

Учинчи мезон¸ бу халқнинг турмуш даражаси ва унинг келажакдан кутаëтганларидир.Бу ерда оддий одамларнинг ўзлари иқтисодий турмушлари¸ иш топиш ва яхши яшаш¸ келажак имконларга ўзлари баҳо берадилар.

Ва ниҳоят тўртинчиси¸ молиявий тузум самарадорлиги. Одамлар нимадир қилиш учун қарзга пул олиш имконларига эга бўлишлари¸ бунинг учун эса¸молиявий тизимларга ишонишлари лозим. Биз у ëки бу мамлакатдаги иқтисодий вазиятни баҳолашда ана шу тўрт категорияга аҳамият берамиз.

Ўзбекистонга оид кузатишларнинг энг қизиқ жиҳати шундаки¸ мамлакат объектив иқтисодий омилларга кўра¸ 110 давлат ичида энг ëмон вазиятда. Аммо сўралганларнинг ўз вазиятидан қаноатланиши ва келажакка нисбатан некбинлиги борасида энг баландда¸ дейди Легатум Фаровонлик индекси муаллифларидан бири Jiehae Choi.

2010 йилги ҳисобот¸ унга киритилган мамлакатдаги фаровонлик вазиятини юқорида тилга олинган саккиз асосий мезон бўйича баҳолайди ва ҳар бир давлатнинг ҳар бир мезон бўйича ўрни алоҳида белгиланади. Ўзбекистон иқтисодий кўрсаткичлар бўйича 110 давлатдан иборат рўйхатнинг 108-поғонасига¸ тадбиркорлик имконлари бўйича 85-ўринга¸ бошқарув бўйича 84-ўринга¸ маориф ва таълим бўйича 64-ўринга¸ саломатлик бўйича 59-ўринга¸ хавфсизлик бўйича 61-поғонага¸ шахс эркинликлари бўйича ҳам 61-ўринга¸ ижтимоий капитал бўйича 22-ўринга қўйилган ва бу саккиз кўрсаткич қўшилганда эса¸ умумий ҳисобда 76-поғонага қўйилди.
Ўзбекисонни рўйхат пастига тортаëтган омиллар иқтисод¸ бошқарув ва шахс эркинликлари бўлса¸ уни рўйхат тепасига кўтарган кўрсаткич¸ бу сўнгги мезондир¸ дейди Легатум муҳаррири.


Ashley Lenihan:
Gallup маркази ўтказган сўровда қатнашган ўзбекистонликларнинг 90 фоиздан кўпроғи бошига бирор кулфат тушганда ëрдам сўраб мурожаат қиладиган одами борлигини билдирган. Сўралганларнинг чорагидан кўпроғи бошқаларга ишонишини айтган. Ўзбекистонликлар орасида бир-бирига ишончнинг борлиги ва қариндош-уруғчилик тармоғининг кучлилиги ижтимоий капитал учун жуда муҳимдир. У ëки бу жамиятнинг узоқ муддатли тараққиëти учун одамлар ўратасидаги ўзаро ишонч ва ижтимоий тўқиманинг мустаҳкамлиги ўта муҳимдир. Айни шу омил¸ Ўзбекистоннинг келажак тараққиëтига умид уйғотади.
XS
SM
MD
LG