Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:53

Ҳаитида вабодан ўлганлар сони 300 нафарга яқинлашиб қолди


Ҳаитида вабо эпидемиясидан ўлганлар сони 300 нафарга яқинлашиб қолди. Бу ҳақда сешанба куни Ҳаити ҳукумати баёнот берди.

Вабога чалинганлар сони эса 3 600 нафардан ортди.

Тиббиёт ходимларига кўра, касалликдан ўлиш ҳоллари озайган.

Ҳаитидан ҳафта бошида олинган хабарда мамлакат пойтахти Порт-о-Пренсда ҳам бир неча кишининг вабога чалингани айтилган эди.

Вабо эпидемияси мамлакатда даҳшатли зилзила содир бўлганидан 9 ой ўтиб мамлакат шимолида тарқала бошлади.

Турли халқаро гуманитар ташкилотларнинг тинимсиз ҳаракатларига қарамасдан, нажот излаб пойтахт теварагига йиғилган минглаб одамга вабо хавф солмоқда.

Ҳаитининг қўшниси – Доминикан республикаси касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида чегарани ёпиб қўйди.
XS
SM
MD
LG