Линклар

logo-print

Астраханда Тоғли Қорабоғ муаммоси муҳокама қилинади


Бугун Россиянинг Астрахан шаҳрида Россия, Арманистон ва Озарбайжон президентларининг Тоғли Қорабоғ муаммоси билан боғлиқ вазиятни изга солиш истиқболлари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур учрашув арафасида - cешанба куни Тоғли Қорабоғ можароси зонасида Озарбайжон ҳарбийлари билан отишма давомида ўзини Озарбайжондан мустақил, деб эълон қилиб олган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳарбий хизматчиси ўлди.

Арманистон Озарбайжонни тинчлик тўғрисидаги келишувни бузганликда ва можаро зонасида барқарорликка путур етказишга уринганликда айблади. Озарбайжон томони қандай муносабат билдиргани ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG