Линклар

logo-print

АҚШ ва Покистон терроризмга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олди


АҚШ ва Покистон президентлари терроризм ва экстремизмга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олди.

Барак Обама ва Осиф Али Зардорий ўртасида сешанба куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида АҚШ президенти келаси йили Покистонга сафар қилиш қилиш нияти борлигини айтди.

Сешанба куни халқаро Амнести Интернешнл ташкилоти Покистон расмийларини Балужистон вилоятида 40 дан зиёд сиёсий лидер ва фаолларнинг ўлими сабабларини ўрганишга чақирди.

Мазкур вилоятда куни кеча Покистон ҳарбийлари сепаратчилик ва экстремистликда айбланаётган бир қатор гуруҳларга қарши амалиёт ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG