Линклар

ХАЭА раҳбари Эронни ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди


Халқаро Атом энергияси агентлиги раҳбари Юкия Амано сешанба куни Эронни ядровий қуролларни тарқатмаслик юзасидан ўзининг жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларини бажариш учун конкрет қадамлар ташлашга чақирди.

Жаҳоннинг 6 етакчи давлати Эронни савдо ва дипломатик имтиёзлар эвазига ядровий дастури бўйича олиб бораётган ишларини музлатиш юзасидан музокараларни қайта тиклашга чақирди.

Теҳрон бу даъватга расман жавоб бергани йўқ.

Сешанба куни Эрон ўзининг Бушеҳрдаги биринчи атом электр станцияси реакторига ядровий ёнилғи қуйишни бошлаганини эълон қилди.

Бу воқеа муносабати билан АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида мана бундай деди:

- Мен "Ё Худо, эронликлар ўз реакторини ишга туширибди!" қабилидаги баъзи хабарларни эшитдим. Гап бунда эмас. Улар тинч мақсадларда атом энергетикасини ривожлантиришга ҳақли. Лекин ядровий қурол ишлаб чиқаришга ҳақлари йўқ. Иккаласи битта нарса эмас. Орадаги фарқни аниқ билиш муҳимдир, - деди Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG