Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 06:09

Вашингтон Кобулга "қопда пул" бермайди


АҚШ Афғонистон расмийларига "қопда пул" бермайди, деб баёнот берди Оқ Уй вакили Роберт Гиббс.

Унинг айтишича, Вашингтоннинг Кобулга бераётган ёрдамлари ҳукуматнинг расмий дастурлари доирасида амалга оширилади.

Бу баёноти билан Роберт Гиббс Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг ўз маъмурияти АҚШдан баъзида нақд пул олиб туриши тўғрисидаги баёнотини рад этди.

Бундай баёнотни Карзай душанба кунги чиқишида, Афғонистон расмийлари Эрондан молиявий ёрдам олиб туришини тан олганида қилган эди.
XS
SM
MD
LG