Линклар

logo-print

Ўзбекистон – коррупция энг чуқур илдиз отган давлат


Ўзбекистон Transparency International ташкилоти томонидан тузилган коррупцияни баҳолаш индекси рейтингида 178 давлат орасида 172-ўринни эгаллади.

Бу ўринни Ўзбекистон Туркманистон ва Судан билан бўлишди.

Ўтган йили Ўзбекистон бу рейтингда 174-ўринда эди, лекин тадқиқот бир йил олдин 180 та давлатни қамраганди.

Дания, Янги Зеландия, Сингапур, Финляндия ва Швеция коррупция даражаси энг паст давлатлар, деб тан олинган ва улар рейтингнинг дастлабки поғоналаридан жой олган.
Қиёслаш учун собиқ совет республикалари эгаллаган ўринлар: Эстония 26-ўринда, Литва 46-, Латвия 59-, Грузия 68-, Қозоғистон ва Молдова 105-, Арманистон 123-, Белорус 127-, Озарбайжон ва Украина 134-, Россия ва Тожикистон 154-, Қирғизистон 164-ўринда.
XS
SM
MD
LG