Линклар

Индонезия расмийлари душанба куни рўй берган 7,7 даража зилзиладан кейин Мэнтавай оролларига ёпирилган уч метр баландликдаги цунами қурбонлари сони 110дан ошгани, бедарак кетганлар сони эса 500га яқин эканини маълум қилди.

Тўфон юзлаб уйлар, йўллар ва экин майдонларини ювиб кетди. Айни пайтда қутқарув гуруҳлари жуда оғир шароитда офатдан омон қолганларни қидираётгани хабар қилинмоқда.

Болалигининг айрим йилларини Индонезияда ўтказган АҚШ Президенти Барак Обама табиий офатга дучор бўлган мамлакат аҳлига ҳамдардлик билдирди ва АҚШ бу давлатга ёрдам беришини ваъда қилди.

Шунингдек, Индонезиянинг Ява оролларида Мерапи вулқони ҳам отилиши оқибатида яна 25 киши нобуд бўлди.

Индонезия Тинч океанининг “Оловли ҳалқа”си устида жойлашган. Бу ҳудуд ернинг баъзи континентал қатламлари туташгани боис кучли сейсмик зона ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG