Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтоннинг Эрондаги Бушеҳр атом станцияси билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоси йўқ, дея баён қилди.

Клинтон хонимга кўра, Вашингтоннинг эътирози “Натанц ва маҳфий саналган Қом каби заводлар”га қаратилган. АҚШ расмийлари бу заводларда Эрон ядровий қурол тайёрлаётган бўлиши мумкинлигини гумон қилиб келади.

Сешанба куни Эрон расмийлари Бушеҳрдаги атом реакторига ёқилғи қуйиш бошланганини маълум қилганидан сўнг чиқиш қилган Ҳиллари Клинтон, жумладан будай деди:

- "Эй Худойим, эронликлар ўз реакторини ишга сола бошлабди”, мазмунидаги хабарларни эшитдим. Гап бунда эмас. Эрон тинч мақасадлар йўлида ядровий заводга эга бўлишга ҳақли. Аммо, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқаришга ҳақли эмас. Бу иккита алоҳида масала, деди АҚШ Давлат котиби.

Россия кўмаги билан қурилган Бушеҳр атом заводи шу йил август ойида ишга туришилган эди. Унинг 2011 йилдан бошлаб энергия ишлаб чиқара бошлаши маълум қилинган.
XS
SM
MD
LG