Линклар

Рим католик черкови Саддам Ҳусайн даврида Ироқнинг Ташқи ишлар вазири ва Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарган Ториқ Азизга нисбатан ўлим ҳукмининг ижро этилмаслигини сўрамоқда.

Ироқ Олий трибунали сешанба куни Ториқ Азизни Исломий партия вакилларига тазйиқ ўтказганлик, инсониятга қарши қотилликда айбдор, деб топди ва осишга ҳукм қилди.

Ватикан матбуот вакили Федерико Ломбарди бу жазонинг ижро этилиши Ироқда тинчлик ва муросага эришилишига тўсқинлик қилишини айтиб, Ироқ ҳукуматини ҳукмни ижро этишдан қайтишга чақирди.

Ториқ Азиз христиан динига эътиқод қилади ва 2003 йилда Ироққа АҚШ қўшинлари киритилишидан олдин собиқ Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчи билан учрашган эди.
XS
SM
MD
LG