Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:53

Каримов Қатар Бош вазири ўринбосари билан учрашди


Тошкентда Қатар Бош вазири ўринбосари, энергетика ва саноат вазири Абдулла бин Ҳамада ал-Атияни қабул қилган президент Каримов шунингдек, Ўзбекистондан Форс кўрфазига йўл қуришга оид масалани ҳам муҳокама қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Қатар расмийси президент Каримовнинг Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Оман-Қатар йўналишидаги траснпорт коридори ташаббусига қизиқиш билдирган.

Шунингдек, Қатардаги сармоядорлар Навоий иқтисодий-саноат зонаси лойиҳаларига ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG