Линклар

Тошкентда Исо Масиҳ ҳақидаги филм учун 2000 доллар жарима солинди


Ўзбекистонда уйида Исо алайҳиссалом ҳақидаги филмни сақлаган насроний фуқаро 3 миллион сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.

Бу ҳақда “Форум 18” ташкилоти берган хабарга кўра, Мурод Жалолов исмли фуқаронинг уйидан Америкада тайёрланган насронийлик динига оид бошқа видео материаллар ҳам мусодара қилинган.

Расмийларга кўра, Жалолов миссионерлик мақсадида ноқонуний диний материалларни сақлагани учун жаримага тортилган.

У билан бирга кўчада аҳолига христиан динига оид китобларни таклиф қилгани учун ҳибсга олинган яна беш киши катта миқдордаги жарималарга тортилди. Уларнинг жарима ҳақидаги ҳукмни бекор қилиш юзасидан берган шикоят аризалари ҳам қондирилмади.

"Форум 18" ташкилоти кузатувларига кўра, 2010 йил давомида Ўзбекистонда 100 га яқин насроний фуқаро турли миқдордаги жарималарга тортилган.
XS
SM
MD
LG