Линклар

logo-print
Индонезияда цунами ва вулқон қурбонлари сони 180 нафарга етди.

Мамлакатдаги Мэнтавай оролларига 3 метр баландликда ёпирилган цунами қурбонларига оид расмий рақамлар 150дан ортди, бедарак кетганлар сони эса 400 нафарга тушди. Камида 10 га яқин қишлоқни сув ер юзидан мутлақо ювиб кетди.

Айни пайтда Ява оролларида отилган Мерапи вулқонидан нобуд бўлганлар сони 28 нафарга етди. Минглаб аҳоли уй-жойларини тарк этди.

Индонезия Тинч океанининг “Оловли ҳалқа”си устида жойлашган. Бу ҳудуд ернинг баъзи континентал қатламлари туташгани боис кучли сейсмик зона ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG