Линклар

Бугун Франция парламентида пенсияга соҳасидаги ислоҳотлар масаласининг якуний овозга қўйилиши кутилмоқда.

Франция ҳукуматининг пенсия ёшини 60дан 62га кўтариш нияти мамлакатда давом этаётган йирик намойишларга сабаб бўлган эди.

Ҳокимият бўғинлари тасдиғидан босқичма-босқич ўтиб келаётган янги қонунга норозилик тариқасида Франция Касаба уюшмалари пайшанба куни яна мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари эълон қилди.

Бу вазиятга муносабат билдирган Франция парламенти аъзоси Жак Миярд ҳукуматнинг бундан ўзга чораси йўқ, дея баён қилди.

- Ҳамма яхши биладики, аслида бу ерда бошқа муқобил йўл йўқ. Бунақа ислоҳотдан қайтадиган давлат йўқ. Пенсия ёшини 62 ёшдан 60га туширадиган бирор давлат йўқ. Европадаги исталган давлатни олинг, пенсия ёши энг камида 66, 67, баъзиларида эса ҳатто, 68 ёш қилиб белгиланган, деди Франция Миллий ассамблеяси вакили.

Аммо, Миллий ассамблеяда французларнинг қарийб 70 фоизи истагига қарши ўтказилиши кутилаётган бу ислоҳотнинг оқибати жуда салбий бўлишидан огоҳлантираётган сиёсатчилар ҳам йўқ эмас.

Сўнгги кунлар ичидаги бу каби баҳслардан ҳориган намойишчилар руҳи ҳам пастлаб қолгани кузатилмоқда. Иш ташлаган 12 заводдан 5таси яна иш бошлаш ҳаракатида. Марсел шаҳридаги аҳлат йиғувчи ташкилотлар ҳам ўз ишини бошлади.
XS
SM
MD
LG