Линклар

Расмий сафар билан Киевга борган Россия Бош вазири Владимир Путин Украина Президенти Виктор Янукович билан учрашди.

Учрашувдан сўнг президент Янукович ўзаро мулоқотларнинг самарали эканини урғулади. Бош вазир Путин эса Янукович тутган сиёсат иқтисодий йўналишда мева бераётганини таъкидлади.

- Муҳими шуки, сизнинг Россияга нисбатан тутган сиёсатингиз иқтисодий натижалар бермоқда. Бизнинг савдо алмашинувимиз кўрсаткичи сезиларли равишда ошди, деди Киевда сўзлаган Владимир Путин.

Россия Энергетика вазирлиги нефт борасида имзоланиши кутилаётган шартнома ҳозирча умумий мазмунда экани, Украина ҳудуди орқали Европага борадиган ёнилғи ҳажми кейинроқ яна муҳокама этилишини маълум қилди.

Бироз аввал Украина томони Россия газига белгиланган газ нархини ўзгартиришни сўраш ниятида экани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG