Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:27

Ўзбекистон Тожикистонга юк машиналарини ҳам ўтказмаяпти


Тожикистонга кетаётган юк вагонларини йил бошидан бери ўз ҳудида ушлаб турган Ўзбекистон энди юк машиналарини ҳам ўтказмаяпти.
Тожикистонга кетаётган юк вагонларини йил бошидан бери ўз ҳудида ушлаб турган Ўзбекистон энди юк машиналарини ҳам ўтказмаяпти.

Тожикистонга юк ташувчи Эрон ва Туркияга тегишли юк машиналари Ўзбекистон чегарасидан ўтказилмаяпти. Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Турсунзода туманидаги “Дўстлик” чегара постида қолиб кетган эронлик ва туркиялик ҳайдовчилар Озодлик радиосига қўнғироқ қилди.


Эрон ва Туркиядан келиб ўзбек-тожик чегарасида тўхтаб қолган ҳайдовчиларнинг айтишича, сўнги беш кун ичида “Дўстлик” чегара постининг ҳар икки томонида тахминан юзга яқин юк машиналари тўпланиб қолган.

Озодликнинг Душанбедаги бюросига сим қоққан эронлик ҳайдовчи Жафари Кирдори чегаралардан ўтиш учун виза ва божхона ҳужжатлари бўлишига қарамай, ўзбек чегарачилари уни Ўзбекистон ҳудудидан ўтиб кетишига руҳсат бермаётганидан шикоят қилди.

- 15 йилдирки Эрон ва Тожикистон орасида юк ташийман. Лекин кейинги пайтларда сизга қўшни бўлган Ўзбекистон бизга қатор муаммолар яратмоқда. Уч, тўрт кунлаб чегарада қолиб кетаяпмиз, сабаблари изоҳланмайди. Хусусан, озиқ-овқат юкланган машиналар узоқ вақт ушлаб қолинмоқда. Бу эса бизга бошоғриқ туғдирмоқда. Агар икки давлат ўзаро келишолмаётган бўлса, ҳайдовчиларнинг гуноҳи нима, дейди норзи оҳангда эронлик ҳайдовчи Жафари Кирдори.

“Дўстлик” назорат ўтказиш постининг ҳар икки томонида, яъни Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида юзга яқин юк машиналари бир неча кундан бери ўтишга руҳсатни кутиб турибди, дея қўшимча қилади у.

Эронлик ҳайдовчи ўзбекистонлик чегарачилар пора берган ҳайдовчиларни ҳеч бир тўсиқсиз ўтказиб юбораётганини ҳам қистириб ўтди.

Мавзу юзасидан Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонасига мурожат қилдик.

Элчихона расмийси Зафаржон Раҳимжонов юк машиналарининг чегараларда тўпланиб қолгани ҳақида элчихонага виза учун мурожат қилган кишилардан эшитганини айтди.

- Тожикистон томонидан ҳам, Ўзбекистон томонидан ҳам бу борада бирорта расмий маълумот олганимиз йўқ. Фақат оддий одамлардан эшитдик. Шу кунгача бирорта юк машинаси ҳайдовчиси шикоят билан келгани ҳам йўқ, деди ўзаро суҳбат чоғида Ўзбекистон расмийси Раҳимжонов.

Айни пайтда Тожикистон божхона қўмитаси масъуллари ҳам ўзбек-тожик чегарасида юк машиналари карвони тўпланиб тургани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаб, бу муаммони ҳал қилиш Ташқи ишлар вазирлиги зиммасида эканини айтмоқда.

Мавзуга ойдинлик киритиш учун Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига қилган уринишларимиз эса натижасиз бўлди.

Шу ўринда эслатсак, жорий йил феврал ойидан буён Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида юк вагонлари транзити билан боғлиқ муаммо атрофида даҳанаки жанглар давом этмоқда.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бу масалани ҳатто БМТ минбаридан қилган чиқишида кўтарди.

Расмий Душанбе даъвосига кўра, Роғун ГЭС қурилишини истамаётган Ўзбекистон томони мамлакатини иқтисодий қамал қилишга қарор қилган.

Бироқ ўзбек расмийлари бу иддаолар асоссиз экани, юк вагонлари транзити темирйўллардаги техник муаммо боис кечиктирилаётганини таъкидлаб келмоқда.

Тожикистон Темир йўллари давлат унитар корхонаси берган сўнги маълумотларга кўра, айни пайтда Тожикистонга тегишли 900га яқин юк вагонлари Ўзбекистон ҳудудида тўхтатиб турилибди.
XS
SM
MD
LG